1.Меҳнат инсонни тарбиялайди

2. БОЛАЛАР МЕҲНАТИНИНГ УЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ ВА ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ

3.МТМДА МЕҲНАТ ТАРБИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ

4. КАТТАЛАР МЕҲНАТИ БИЛАН ТАНИШТИРИШ

5. МТМДА БОЛАЛАР МЕҲНАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Меҳнат ижтимоий тараққиётнинг манбаи, барча моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондиришнинг асосий шарт-шароитидир, шу билан бирга инсон ҳаётий фаолиятинипг асосий шаклидир, киши ҳаётининг мазмуни ва ҳар бир жамият аъзоси-нннг вазифаси, шахс тараққиётининг асосидир. Меҳнат ҳаднм-дан жамиятнинг ахлоқий принципи ҳисобланиб келинган.

Меҳнат-фақат шахсий моддий фаровонлик манбаигина эмас, балки халққа хизмат қилиш, ватанимиз гуллаб-яшнаши ва унинг қудратини оширишнинг асоси ҳамдир.

Маданиятли киши меҳнатсевар бўлиб етишади. Меҳнатни севмайдиган ва қадрламайдиган одамдан маданиятли киши чиқмайди. Инсоннинг онглилиги, тарбияланганлигн аввало мехнатга бўлган муносабатида кўринади.

Меҳнат инсонни улуғлайди, гўзалликка чорлайди. Меҳнатсиз тур.муш мазмунсиз ўтади. Меҳнат қилмайдиган инсон ҳаёти зерикарлидир,. У маънавий қашшоқ, жисмоний заиф бўлади. Узоқ умр кўриш сири ҳам меҳнатдадир. Меҳнат қилмасанг, ҳатто буюк истеъдод ҳам сўнади, меҳнат ҳар қандай қобилиятни ривожлантиради. Терлаб-пишиб қилинган меҳнат эрта ҳосил беради, меҳнатдан қобилият, қобилиятдан истсъдод, ундан эса даҳолик пайдо бўлади. Ҳаммасининг замирида сидқидил-дан қилинган меҳнат ётади.

Меҳнат бахт тимсоли эканлиги ҳаммага аёп. Инсон ярал-гандан бсри меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган.

Инсон ҳаётида меҳнатнинг аҳа.чияти ҳамма вақт барча халқларнинг энг асл фарзандлари – мутафаккирлари, олиму фозилларининг диққат марказида бўлган.

Ўтмишдаги истеъдодли шоир Абу Шукур Балхийнинг меҳнатни улуғловчи қуйидаги шеърий сатрини келтириш мумкин:

Орзу-тилак йўли меҳнат тагида,

Хазинанинг мўли меҳнат тагида.

Тожик шоири Носир Хусрав иисон меҳнатининг натижаси-ни шундай изоҳлайди:

 

Жаҳоннинг шодлигин боиси деҳқон,

Унинг бирла экинзор боғу бўстон.

Бу шидан яхши оламда на бордир,

Одам наслига бу иши ёдгордир.

Ўзбек шоирлари, ёзувчилари: Алишер Навоий, Фурқат, Му-қимий, Ҳа.мза мсҳнатнинг инсонни маънавий гўзаллаштирувчи полига, меҳнатсеварликни тарбиялашга ва меҳнат аҳлини қадрлашга катта ўрин берадилар.

А. Навоий меҳнат қилиб яшаш зарурлигини шундай ифодалайди:

Бир дирам оамоқ чекибон даст ранж,

Яхшироқ андинки биров берса ганж,

Азалдан меҳнаткаш, тиниб-тинчимас халқимиз ўзининг меҳнати бнлан боғларни гулистонга, чўлни бўстонга айлантириб келмоқда.  Қадимда ота-боболаримизнинг меҳнат ҳақида айтилган доно нақллари ҳозирга қадар ҳам ўз қадрини йўқотгани йўқ.

Масалан:

Меҳнат қилсанг, кўксинг тоғ,

Ҳурмат қилсанг, дилинг боғ.

Меҳнатли нон – шакар,

Меҳнатсиз нон – заҳар.

Меҳнат бахт келтирар.

Меҳнат қилиб топганинг,

Қанду асал тотганинг.

Бу мақоллар орқали доно халқимиз меҳнатни улуғлайди, унинг самараси ҳақида фикр юрптади.

Ўзбек болалар ёзувчи ва шоирлари ҳам катталар меҳнатининг мазмунини ёритиб бсрганлар. Бунга Қ. Муҳаммадимнинг «Этик», «Бир ҳовуч ёнғок», Қ. Ҳикматнинг «Сув» каби шеърлари мисол бўлади.

Юқорида айтганларимиздан кўриниб турибдики, меҳнат ҳар қандай моддин ва маънавий бойликларшшг асосий мапбаи, шу билан бирга шахсни ҳар томонлама камол топтиришиинг муҳим воситасидир. Меҳнат жараёнида инсоний ҳислатларнинг фаол намосн бўлиши учун энг қулап шароитлар яратади ва ҳар бир кишида маънавий қониқиш ҳосил қилади.

Ҳар бир бола мактабгача тарбия ёшидан бошлаб меҳнатда иштирок этиши зарур. Болалар богчасида, оилада бажариладиган унча мураккаб бўлмаган ҳар бир топшириқ унинг кундалик вазифасига айланиши керак.

Бола меҳнатнинг аҳамияти ва моҳиятини тушуниб етиши учун педагог катталарнинг меҳнати, болаларнинг ўзлари бажа-радиган мсҳнат турларини кузатиш юзасидаи экскурсиялар уюштиради.

Болалар қурувчиларнинг меҳнатини кузатишяпти, дейлик. Қурилиш майдончасига катта-катта блоклар келтирилиб, улар кўтарма кран билан туширилади. Кейин болалар ғишт терувчилар, дурадгорлар, сувоқчилар, том ёпувчилар, бўёқчилар меҳнатини кузатадилар.

Болаларнинг қурилиш билан танишиш давомида билиб олган барча тасаввур ва тушунчалари, уларнинг кўзи олдида ажоииб бино бунёд этгаи кишилар меҳнатининг гўзаллиги намоён бўлади.

Мана, тарбиячи болалар диққатини чинни буюмларга гул солувчи кишилар меҳнатига жалб этади. Болалар тарбиячи билам биргаликда уларнинг моҳирона чизган расмлари натижасида чинни идишларнинг ҳар хил жило бериб турланишидан завқланиб, «Уларнииг қўллари гул экан», дейдилар.

Буларнинг барчаси болаларда кишилар меҳнатига муҳаббат уйғотади. Педагог

болаларни меҳнатнинг моддий бойлик келтирувчи томонини ҳам, эстетик томонини ҳам кўра билишга ўргатади. Апрель кунларидан бирида тарбиячи болаларни дарахтлар гуллаб турган боққа олиб киради. Гулсапсар ва пиёнгул билан ўралган йўлкаларга қум сепилган, дарахтларнинг танаси боғбонлар томонидан оҳак билан оқланган. Тепада эса гуллаб турган ўрик, гилос, олма, олча, шафтоли. Гулларнинг атрофида асаларилар ғувиллашиб учиб юрибди. Буларнинг ҳаммасн болаларда ажойиб завқли кечинмалар уйғотади.

Меҳнат болаларнинг жисмоний, тўгри ривожланишида зарур шартлардан бнри ҳисобланади. Меҳнатда бола ўзининг ишлаш, ҳаракат қилиш эҳтиёжини қондиради, ҳаракатларнинг аниқ, уйғун бўлишини таьминламди. Мехнат жараёнида бола организмининг умумий ҳаётий фаолияти, унннг чидамлилиги ортади.

Болаларнииг турли хил мехнат жараёнларида иштирок этиш-лари, катталар меҳнати билан танишишлари уларнинг теварак-атрофдаги ҳаёт ҳақида, кишиларнинг ўзаро муиосабатлари тўғрисида, нарсалар ва уларнинг хусусиятлари, материалларга ишлов бсриш усуллари ҳақида, қурплмалар ва асбоблар тўгрксида муайян тасаввурларга эга бўлишларига ёрдам беради.

Меҳнат болалардан диқкат, ўткир зеҳнлилик, топкирлик, билиб олган малака ва кўникмаларини амалиётда қўллай билиш, ижодкорлик қобплиятларини эгаллашни талаб этади. Мехнат жараёнида болалар айрим иш турларини (бир варақ қоғозни буклаш, керакли узунликни ўлчаш, андазага қараб шаклни қирқиб олиш каби ҳаракатларни) англатувчи бир қан-ча тушунча ва атамалардан фопдаланишга, бажарилган иш-даги изчилликни сўзлаб беришга тўғри келади. Булар бола нупхини янги сўзлар билан бойитади, унинг мантиқий боғлиқ равишда грамматик жнҳатдан тўғри шаклланишига имкон беради.

Болаларни энг оддип мсҳнат қуроллари, материалларга ишлов бериш усуллари билан таништириш керак. Боғчадаги меҳнат уларни мактабдаги политехник таълимга тайёрлайди.

Мехнатнинг ахлоқий қиммати унинг жамият учун қанчалик ахамиятга эга эканлиги билан белгиланади. Меҳнат ҳар бир болани ўз меҳнатининг ижтнмоий аҳамиятини тушуниб етишга, унинг жамият ҳаётига кириб боришига, ўзини шу жамиятнинг аъзоси деб ҳис этишига имкон яратади.

Ҳар бир бола оилада, болалар мехнатида ўз улуши борлигини хис эта билиши лозим. Ишнинг шу тарзда ташкил этилиши болаларда жамоачилик ва интизомлилнкни, бурч ҳиссини тарбиялайди. Шунинг учун болаларни жамоа мсҳнатнда тарбнялаш муҳим аҳамият касб этади.

Меҳнатнинг болаларни ақлий томондан ривожлантиришда-ги ахамияти шундаки, меҳнат жараёнида улар борлиқни фаол англай бошлайдилар, дунёни материалистик идрок этиш имконияти яратилади.

Боғча ёшидан бошлаб болаларга меҳнат тарбияси бериш уларни эстетик ва жисмоний жиҳатдан ҳам ривожлантиради.

 

 

 

 

 

 

БОЛАЛАР МЕҲНАТИНИНГ УЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ ВА ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ

Ёш авлодга меҳнат тарбияси бериш масаласи ҳозирги даврда энг долзарб мавзу ҳисобланади. Меҳнат ҳар бир киши камолотида ва умуман жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Боғча ёшидаги болаларни жисмоний, ақлий, ахлоқий ва эстетик томондан тарбиялашда меҳнат тарбияси муҳим аҳа-миятга эгадир.

Меҳнат ҳар бир ёш гуруҳидаги болаларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб ташкил этилади, унга тўғри раҳбарлик қилгандагина етарли натижага эришиш мумкин.

Мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнатининг ўзига хос томонлари кўпгина олимлар томонидан олиб борилган илмий ишларда кенг ўрганиб чиқилган.

Болалар меҳнатининг муҳим белгиси унинг маълум мақсадга қаратилганлигидир. Кичик боғча ёшидаги болаларнинг меҳ-нати бирор жараёнга оид ҳаракат бўлиб, у фақат катталарнинг раҳбарлиги натижасидагина амалга оширилиши мумкин.

Бола кубикларни бир жойдан иккинчи жойга: машинадан – столга, столдан – машинага кўчиради ва ҳоказо. Тарбиячи бошқа стол устидаги кубикларни кўрсатиб, уни машинада шкафга олиб бориш кераклигини айтади. Бола кубикларни маши-насида шкафга таший бошлайди ва жойига тартибли қилиб жойлаб қўя бошлайди. «Қатнов» бир неча марта такрорланиб, барча кубиклар жойига йиғиштириб қўйилади. Болалар фао-лиятида мақсад пайдо бўлади. Кейинги галда боланинг ўзи ўйнаётган ўртоқларига ўйнаб бўлғандан кенин ўйинчоқларни машинада жойига олиб бориб қўйишни айтади.

Катта гуруҳ болаларида мустақил мақсад қўйиш қобилияти моддий самара берадиган меҳнат турларида муваффақиятли ривожланади: гулзорда, экинзорда ишлаш, ўйинчоқлар ясаш ва бошқалар.

Фаолиятни режалаштириш мсҳнат тарбиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Болаларни кузатиш улар фаолиятининг тартибсиз, режасиз эканлигини кўрсатади. Болалар бундай ҳаракатлар орқали бирор натижага эришиш учун жуда кўп вақт ва куч сарфлайдилар, шу билан бир вақтда ўз ишларидан ўзлари қониқмайдилар.

Тарбиячи болаларни ўз фаолиятларини тахминий режалаштириб олишларига ўргатиши ва улар фаолиятига раҳбарлик қилиши лозим. Шундай қилиб, бутун боғча ёши даврида меҳнат ва ўйин ўзаро боғлиқ ҳолда кечади, бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам болалар меҳнатини ўйинга айлантириш, уларнинг

фарқини йўқка чиқариш нотўғри бўлур эди. Тарбиячилар ва ота-оналар таъсирида аста-секин болалар меҳнати ўз вазифаси, мазмуни, методи ва ташкил этилиши билан мустақил фаолият сифатида ажратиб борилади.

Меҳнатда унинг берадиган самараси фаолиятнннг мажбурий, таркибий қисми ҳисобланади. Аммо болалар бнлан олиб бориладиган тарбиявий ишда меҳнат натижасига болаларда меҳнатга ҳавас ҳиссини тарбиялаш учун ёрдам берадиган педагогик омил деб қараш керак.

Меҳнатда натижага эришишда, меҳнат малакаларини шакллантиришда педагогнинг ва болалар ўртоқларининг баҳоси ва ўзига-ўзи баҳо бериш катта аҳамиятга эга. Болалар ясаган буюмлар ўйин ва машғулотларда қўлланилса, улар

ўзлари ясаётган буюмлар янада сифатли бўлишига интиладилар.

Мактабгача тарбия ёши даврида болаларнинг ёши улғайиши билан меҳнат сабаблари ҳам ўзгариб боради. Я. 3. Неверович, Л. Е. Образцовларнинг олиб борган илмий изланишлари натижаси шуни кўрсатадики, болаларни катталар меҳнати билан таништириш орқали улар катталардан меҳнатнинг ижтимоий сабабини анча эрта ўзлаштириб олар эканлар.

Лекин улар бирон ишни мустақил бажарганларидагина ўз меҳнатлари бошқалар учун фойдали эканлигини онгли равишда билиб оладилар. Масалан, оналар ва бувилар учун 8 мартга совға тайёрлаш, кичик гуруҳ болалари майдончасини йиғиш-тиришга ёрдамлашиш, йиртилган китобларини ямаб бериш, концерт ва театр қўйиб бериш ва бошқалар болаларда меҳнатнинг муайян натижасига интилиш уйғотади, фаолиятнинг ижтимоий сабабларини англатиб, меҳнатга ҳавасини, ишни бажаришда болаларнинг ўз олдиларига қўядиган талабларини оширади.

В. И. Логинованинг олиб борган илмий-тадқиқот ишларида таъкидланишича болаларга меҳнат тарбияси бериш учун улар меҳнат ва меҳнат малакалари тўғрисидаги билимлар систе-масини ўзлаштириб олишлари керак экан:

Меҳнат мақсад қўйиш ва унинг натижасини белгилаб олишдан бошланади: мақсад – меҳнат тасвири.

Меҳнат қилишдан кўзланган мақсад бўйича керакли материалларни танлаб (ажратиб) олиш.

Материални  ишлаш учун  керакли  асбобларни  танлаб (ажратиб) олиш.

4.       Натижага эришиш учун меҳнат ҳаракатларини бажариш.
Бу системани қуйидаги схемада келтириш мумкин: мақсад,

меҳнатни танлаш, материални танлаш, меҳнат фаолияти – меҳнат қуроли, меҳнат натижаси.

Шундай қилиб, мактабгача тарбия ёши даврида меҳнат фаолияти шакллантирилади. Педагог раҳбарлигида меҳнатнинг ижтимоий сабабларини ҳамма муҳим томонлари шаклланади. Катталар меҳнати ва унинг ижтимоий аҳамияти тўғри-сидаги билимлар ўзлаштириб олинади.

Мактабгача тарбия ёши даврининг ўзига хос томонларидан яна бири болалар меҳнатининг ўйин билан боғлиқлигидир.

Уйин жараёнидаги бирор ҳаракат доимо бирор меҳнат жараёнини акс эттиришга йўналтирилган бўлади. Иккинчи томондан, меҳнат жараёнини бажаришда уни ўйин шаклига айлантиришади, масалан, баргларни замбилларда ташишади, машиналарда юришади.

Шу билан бирга ўзининг хусусияти, мазмуни, юзага келиш сабабига кўра меҳнат ва ўйин бир-биридан фарқ қилади. Меҳнатда мақсад қўйилади, уни амалга ошириш, натижага эришиш учун   шарт-шароит   яратилади, воситалар   излаб   топилади. Уйинда зса болалар катталарнинг меҳнат фаолиятига тақлид қилади. Уйинда меҳнат сингари бирор аниқ натижага эришилмайди, аммо у меҳнат сингари болаларга қувонч бағишлайди, улар ўзларида қониқиш ҳиссини сезадилар. Уйинда бола ўз ўйлаганини ривожлантириши етакчи ролни ўйнайди, меҳнатда натижага   эришиш   учун   меҳнат   ҳаракатларини   бажаради. Уйинда боланинг ўйлаган нарсаси етакчи ролни ўйнайди, меҳнатда эса натижага эришиш  йўлидаги   меҳнат  ҳаракатлари, ўйин ўзининг ривожланишидаги ҳар қандай босқичда тўхтатилиши

мумкин, меҳнатда эса албатта кўзланган натижага эришилади.

Болаларнинг меҳнат фаолияти қачон ва қандай қилиб ўйиндан ажратилади? Кичик боғча ёшидаги болалар меҳнатининг асосий тури ўз-ўзига хизматдир. Бу кичик болалар учун анча машаққатли иш. Шунинг учун бу ёшдаги болаларни меҳ-натнинг бу турига ўргатишда кўпинча ўйин вазиятларидан фойдаланилади («Қўғирчоқни сайрга отлантирамиз», «Қўғир-чоқни ухлатамиз» ва шуларга ўхшашлар). Аввалига болалар ўйин образи орқали меҳнатга ўргатилади. Шу орқали болалар ишонч билан ҳаракат қилишни ўрганадилар.

Секин-аста ўз-ўзига хизмат қилиш малака, кўникмалари шакллана боради.

МТМДА МЕҲНАТ ТАРБИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ

Меҳнат тарбиясининг асосий мақсади болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, ахлоқли қилиб тарбиялаш, келажакдаги мехнат фаолиятига руҳий жиҳатдан тайёрлаш, меҳнат қилиш хоҳишини сингдириб боришдир.

Меҳнат тарбиясининг вазифалари хилма-хилдир, шунинг учун уларни гуруҳлар бўйича қуйидагича туркумларга ажратилади (В. И. Логинова):

Биринчи гуруҳ вазифалари болаларнинг муста-қил меҳнат фаолиятига педагогик таъсир кўрсатиш билан бел-гиланади:

1. Болаларни мақсад қўйишга, меҳнат малакалари, кўникмалари, меҳнат маданияти бўйича керакли материаллар ва меҳнат қуролларини танлаб олишга ўргатиш.

2Болаларда бўлажак меҳнат фаолиятини шакллантириш, меҳнат жараёнларини меҳнатда қатнашувчилар ўртасида тақсимлаш, меҳнатда яхши натижаларга эришиш малакаларини шакллантириш.

3.Меҳнат фаолиятининг дастлабки ижтимоий сабабларини шакллантириш, буюмлар ва ҳаракатларга  қизициш  уйғотиш орқали меҳнат   натижаларига эришиш,   катта группаларда эса меҳнатнинг ижтимоий аҳамиятли   эканлигини   тушуниб етиш.

Иккинчи  гуруҳ вазифалари катталар меҳнатига ижобий муносабатни та.рбиялашга қаратилган:

1. Болаларга   катталарни   қандай   натижаларга   эришиш учун меҳнат қилаётганини тушунтириш.

2. Болаларда меҳнат аҳлига ҳурматни, уларга қўлидан келганича ёрдам бериш хоҳишларини тарбиялаш.

3. Катталарнинг   меҳнат   натижаларини   асраб-авайлашга ўргатиш.

Учинчи гуруҳ вазифалари меҳнат фаолиятида бола шахсини шакллантиришга қаратилган:

1. Болаларда меҳнатсеварлик, ҳар қандай меҳнатда қатнашиш, бошлаган ишини охирига етказиш учун бор кучини аямаслик, ўз шахсий меҳнатига нисбатан тўғри муносабатни тарбиялаш.

2. Жавобгарлик, мустақиллик,  мақсадга қаратилганлилик, қатъийлик,  ташаббускорлик ва фаоллик,  сабр-матонатлилик, чидамлилик каби бола шахсининг ахлоқий сифатларини тарбиялаш.

3. Маданий хулқ ва ўз тенгдошларига  нисбатан  ижобий муносабатни тарбиялаш, ўзаро келишган ҳолда бирга ишлай олиш, жамоа ишида натижага эришгунча ўз меҳнати билан қатнашиш, ўзи ва ўртоқларининг меҳнатини холисона баҳолаш, ёрдам бериш.

Мактабгача тарбия муассасаларида меҳнат тарбияси икки йўналишда амалга оширилади:

1) Болаларнинг ўзини меҳнатга ўргатиш.    

2) Катталар меҳнати билан таништириш.

Болалар меҳнатининг мазмуни «Болалар боғчасида таълим ва тарбия дастури»нинг биринчи ва иккинчи кичик гуруҳлар учун «Меҳнат фаолияти учун замин тайёрлаш» бўлимида, ўрта, катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида эса «Меҳнат» бўли-мида берилган.

Катталар меҳнати билан таништириш ҳамма ёш гуруҳлари учун «Машғулотларда таълим бериш», «Теварак-атроф билан таништириш ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига қизиқишни тарбиялаш» бўлимларида берилган. Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари учун қўл меҳнатининг мазмуни «Қуриш-ясаш» бў-лимида берилган.

Дастурда болалар меҳнатига мустақил фаолият ва ахлоқий тарбиянйнг воситаси сифатида қаралади.

КАТТАЛАР МЕҲНАТИ БИЛАН ТАНИШТИРИШ

Таълим-тарбиявий ишнинг мазмуни. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни катталар меҳнати билан таништириш орқали уларга каттала.рнинг меҳнати ижтимоий-фойдали меҳнат бўлиб, нарса ва буюмларни яратишга қаратилганлиги, улар ҳар бир киши ва бутун халқ учун зарур эканлиги тўғрисида тушунча бериб борилади. Масалан, ўсимликларни, ҳайвонларни парвариш қилиш орқали улардан олинадиган маҳсулот кимлар учун ва нима мақсадда ишлатилиши тўғ,рисида билим ва ту-шунчалар бериб борилади.

Катталарнинг меҳнати билан таништириш яна қуйидаги мақсадни кўзлаб ҳам амалга оширилади: катталар меҳнати тўғрисида аниқ билим ва тасаввурлар бериш, меҳнатни ва меҳнат натижаларини қадрлашга ўргатиш, меҳнатга қизиқиш ва муҳаббат уйғотиш, меҳнат қилиш хоҳишини тарбиялаш ва ишни сифатли бажаришга ўргатиш.

Катталар меҳнати билан таништиришнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат:

– ҳар бир киши меҳнатининг ижтимоий моҳияти;

– меҳнат аҳли ўртасидаги ижобий ўзаро ёрдам бериш муносабати;

– ҳар қандай касб ҳам муҳим эканлигини тушунтириш.
Меҳнат фаолиятининг асосий та.ркибий қис.млари билан таништириш:

– меҳнатнинг мақсади, унинг ижтимоий аҳамияти;

– материалларни танлаш (меҳнат материаллари);

– жиҳозлаш (меҳнат фаолияти учун зарур бўлган асбобларни тайёрлаб олиш);

меҳнат жараёни (мақсадга эришиш учун бажариладиган меҳнат ҳаракатлари);

– натижа – меҳнат маҳсулоти.

Болалар боғчаси дастурига биноан ҳар бир ёш гуруҳидаги болалар катталар

меҳнати тўғрисида қуйидаги билим ва та-саввурларни эгаллаб олишлари лозим:

Кичик гуруҳ: 1. Айрим касб эгаларининг меҳнат жараёни.

2.Меҳнат жараёнидаги меҳнат ҳаракатлари.

3.Меҳнат жараёнини амалга ошириш учун керакли материал.

4.Маълум бир меҳнат жараёнини бажариш учун жиҳозлар.

5.Меҳнат натижаси.

6.Киши меҳнатининг ижтимоий аҳамияти.

Урта гуруҳда меҳнат тўғрисида қўшимча тасаввур ва би-лимлар берилади:

1.Ҳаракат сифати ҳақида.

2.Кишининг меҳнатини енгиллатувчи мосламалар.

3.Кишиларнинг меҳнатга муҳаббати.

Катта ва мактабгача тайёрлов гуруҳида яна янги тасаввур ва билимлар берилади

1.Кишилар  меҳнатини енгиллатадиган  машина ва механизмлар тўғрисида.

2.Кишилар меҳиати жамоа характерида эканлиги тўғрисида.

3.Жамоа меҳнати жараёнида кишиларнинг ўзаро муносабатлари тўғрисида.

4.Меҳнат қаҳрамонлари, халқимизнинг меҳнат анъаналари ҳақида.

Катталар меҳнати билан таништиришнинг восита ва методлари. Болалар боғчасида болаларни катталар меҳнати билан таништириш ҳар хил ташкилий йўллар ва методлар орқали амалга оширилади. Биринчи йўл – экскурсия, машғулот, мақсадли сайрлар орқали болаларни катталар меҳнатига яқин-лаштириш. Бунда кузатиш, кино ва диафильм, диапозитив, телеэшиттириш, бадиий адабиёт, кўрган ва эшитгани тўғрисида суҳбат, тарбиячи ва болаларнинг ҳикоялари, тарбиячининг ҳикоя ва тушунтириши, дидактик ўйинлар каби турли-туман методлардан фойдаланилади.

Иккинчи йўл – машғулот ва машғулотдан ташқари вақт-ларда катталар меҳнатини болаларга яқинлаштириш. Гигиеник ва педагогик жиҳатдан мумкин бўлган ишларни (бинони тозалаш, идиш ювиш, ювилган кирларни дазмоллаш ва тахлаш, байрам кийимларини тикиш, болалар билан ўйин, машғулот учун керакли материалларни тайёрлаш ва бошқалар) болалар олдида бажариш. Кузатиш, кўрсатиб тушунтириш, суҳбат, тар-биячининг сўзлаб бериши ва шунга ўхшаш материаллардан фойдаланилади. Кузатишдан кейин болалар билан шунга ўх-шаш меҳнат турларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлур зди: кутубхонага бориб келгандан кейин йиртилган китоблар-ни ямаш, модалар ательесига бориб келгандан кейин қўғир-чоққа кийим тикиш ва ҳоказолар.

Учинчи йўл – болаларнинг катталар билан биргаликдаги меҳнатлари. Болаларнинг катталар билан биргаликдаги меҳнатлари ҳар хил бўлиши мумкин (хона ўсимликларини ювиш, полизда кўчат ёки уруғларни экиш учун жўяклар тайёрлаш, бинонинг ичини тозалаш ва ҳ. к.).

Болаларнинг катталар билан биргаликдаги меҳнатларини ташкил этиш шакллари ҳам иш мазмунига қараб ҳар хил бўлади:

1. Асосий ишни катталар бажаришади, болалар қўлларидан келганича ёрдам берадилар.

2. Тарбиячи ишни бошлаб беради, цолганини болалар ўзлари мустақил давом эттиришади.

3. Катталар бошлаб беради, болалар давом эттиради, кейин эса болалар ва катталар биргаликда бажаришади.

Болалар катталар билан биргаликда меҳнат қилишлари орқали меҳнат малака ва кўникмаларини тез ва осон эгаллаб оладилар, уларнинг катталар меҳнати тўғрисидаги билимлари бойийди, бундай меҳнат болаларга қувонч бағишлайди.

Болаларни катталар меҳнати билан таништиришда ҳамма метод ва воситалардан кенг равишда фойдаланилади. Ўрта гуруҳ болалари билан ошхонага экскурсия уюштириб, катталар меҳнати билан таништирилади (намунавий конспект).

Мавзу. Ошпазнинг меҳнати.

Мақсад. Болаларни ошпазнинг меҳнати билан таништириш, болаларга унинг меҳнати мазмуни, натижаси, аҳамияти тўғрисида билим бериш, меҳнат жараёни, ошпазнинг меҳнатини енгиллаштирувчи мосламалар билан таништириш.

Экскурсиянинг бориши: эрталабки нонуштадан кейин тар-биячи болаларни ўз атрофига тўплаб қуйидаги саволлар бўйича суҳбатлашади:

Бугун биз нонуштада нима едик?

Овқат ширин пиширилганмиди?

Бизга нонуштани ким тайёрлаб беради?
Болаларнинг жавобларидан кейин тарбиячи болаларга сўзлаб беради: нонушта, тушки овқат, кечки овқатни боғчада ошпаз тайёрлайди. Ошпаз ҳамма овқатлар мазали, чиройли, ўз вақтида тайёр бўлиши учун ҳаракат қилади. Ошпаз ошхонада ишлайди. Бизнинг боғчамиз ошхонасида иккита ошпаз ишлайди: Гулчеҳра Баҳодировна ва Санобар Каримовна. Биз сизлар билан ошхонага бориб, ошпазларимиз қандай ишлаётганини кўрамиз. Уларнинг ишларига халақит бермаслик учун ўзингизни одобли тутинглар васекин гаплашинглар. Ошхонага борганимизда ошпазларга «Ассалому алайкум» дейсизлар.

Болалар ошхонага бориб ошпазларга салом беришади. Ошпазлар ҳам болаларнинг саломига алик олиб, ичкарига – ошхонага таклиф қилишади.

Тарбиячи: Гулчеҳра Баҳодировна, Санобар Каримовна, сизлар болаларимизга жудаям мазали овқатлар пишириб берасизлар, бунинг учун сизларга катта раҳмат! Улар сизлар тайёрлаган таомларни иштаҳа билан еб соғлом ва бақувват бўлиб ўсишмоқда. Улар сизларнинг таомларни қандай тайёр-лашингизни кўришмоқчи.

Ошпаз Гулчеҳра Баҳодировна болаларга ошхонани, у ердаги катта плитани, столлар, идишларни кўрсатади ва номини айтади. Кейин шундай дейди: «Плитанинг устида турган катта кострюлкаларда сизларга суюқ овқатларни тайёрлаймиз. Бугун тушки овқатга мастава пиширамиз». Унга кетадиган масал-лиқларни болаларга кўрсатиб, номини айтади. Маҳсулотларнинг қайсинисига қандай ишлов беришни кўрсатади ва сўзлаб беради: картошкани арчиб, ювилади, уни мана бундай шаклда қирқилади, пиёзнинг пўстини арчиб, ювилади ва мана бундай тўғралади ва ҳоказо. Кейин картошка тозалагич машинани ишлатиб кўрсатади, болалар электр гўшт майдалагични кў-ришади, кейин болалар ошпазларнинг овқат тайёрлашларини кўрадилар.

Якунловчи суҳбат. Тарбиячи: ошпазимиз ҳар бир овқат учун керакли масаллиқларни танлаб олади ва уларга ишлов беради, ювади, тозалайди, пичоқ

билан кесади, хамир қоради, қовуради, пиширади. Ошпаз учун қандай асбоблар керак? (Болаларнинг жавоблари.)

Тарбиячи: демак, ошпазга плита, столлар, идишлар ва ҳар хил асбоблар керак (ҳаммасининг номини такрорлайди). Ошпазга қандай машиналар ёрдам беради? (Болаларнинг жавоблари.)

Тарбиячи: картошкани тозалаш жуда қийин ва унга кўп вақт кетади. Гўштни қийма қилиш ҳам қийин, хамир қориш ҳам куч ва вақтни талаб қилади. Бу ишларни осон ва тез бажаришда ошпазларга машиналар ёрдам беради (номини айтиб чиқади). Ошпазларимиз қандай ишлашади? (Болаларнинг жа-воблари.)

Тарбиячи: ошпазларимиз ўзаро иноқликда бизга овқатларни тез ва ширин қилиб тайёрлаб беришади. Ошхонани кўринглар, ҳаммаёқ саранжон-саришта, ҳамма идишлар, кийимлари ҳам топ-тоза.

Охирида ошпазлар болаларга ўйинчоқ идишлар совға қилишади ва мана энди сизлар овқатларни қандай тайёрлашни билиб олдинглар, қўғирчоқларингизга мазали овқатлар тайёрлаб берасизлар, деб айтишади.

Тарбиячи ва болалар ошпазларга ҳамма хизматлари, сов-ғалари учун миннатдорчилик билдиришади ва хайрлашиб чиқиб кетишади.

Эслатма: Агар катталар меҳнати тўғрисидаги бундай ҳажмдаги билим ва тасаввур болаларга оғирлик қилса, дастур материалини иккига бўлиб, экскурсияни икки марта ўтказиш мумкин.

Шундай қилиб, катталар меҳнати билан таништириш болалар меҳнат ва аҳлоқий тарбиясининг таркибий қисми ҳисобланади.

 

МТМДА БОЛАЛАР МЕҲНАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Меҳнат қилиш мунтазам тарзда бўлиб, унда ҳамма болалар иштирок зтса ва катталар меҳнати билан таништириб борилса, у тарбия воситасига айланади.

Мактабгача тарбия ёшидаги болалар қуйидаги меҳнат турларига жалб қилинади: ўз-ўзига хизмат қилиш, хўжалик-маиший меҳнат, табиат қучоғидаги меҳнат ва қўл меҳнати.

Ўз-ўзига хизмат қилиш. Бу болалар меҳнатининг бир тури бўлиб, унда болалар илк ёшидан бошлаб мустақил овқатланишга, ювинишга, кийиниш ва ечинишга, ўйинчоқларни йиғиштириб қўйишга ўргатилади. Уз-ўзига хизмат қилиш жараёнида болаларда мустақиллик, маълум мақсад билан ҳаракат қилиш каби сифатлар шаклланади, болалар қўлларидан келган ишни ўзлари бажаришга ўрганадилар. Ўз-ўзига хизмат болаларда оддий меҳнат турларига нисбатан қизиқиш уйғотади, батартиблиликка, интизомли бўлишга, хулқ-одобга ўргатади.

Болалар хужалик-маиший меҳнагга болалар боғчасида ва оилада жалб этнладн. Унинг мазмуни ҳ,ар хил бўлади: хона ва боғча майдончасини йиғиштириш, столни безатиш ва столдаги идиш-товоқларни йиғиштириш, чой идишларини, қўғирчоқ ккпимларинн, майда нарсаларни ювиш, машғулотга керакли мнтериалларни таиёрлаб қўйиш, машғулотдан ксйин стол устидаги нарсаларни йиғиштириб олиш ва ҳ. к.

Табиатдаги меҳнат боланинг ҳар томонлама ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўсимлик ва  ҳайвонлар,  йил фасллари, жонсиз табиат тўғрисидаги билимлар манбаи, болаларда меҳнат севарликни, табиатга эҳтиёткорлик

муносабатини тарбиялаш воснтасндар, шу билан бирга болалар меҳнатнинт бу тури орқаля тупроқни экишга тайёрлаш ва ўғитлаш, кўчатни ўтқазиш, ўсимлик ва ҳайвонларни парвариш қилиш каби бир қанча мсҳнат малака ва кўникмаларини эгаллаб оладилар. Меҳнатнинг асосан очиқ ҳавода ташкил этилиши болалар ор-ганизмини чиниқтиради, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлайди. Қўл меҳнати – машғулот, ўйинларга меҳнат фаолняти учун зарур бўлган ўшшчоқ ва қурилмаларни тайёрлаш бўйича бо-лалар мехнатидир (қоғоз қийқимларини ташлаш учун, ўсимликлар уруғи учун қутичалар, қўғирчоқ кнйнмлари, қалпоқча-лар, ниқоблар ва шунга ўхшаш нарсалар тайёрлаш).

Қўл меҳнатини бажариш орқали бола натижага эришади – нарса, буюм вужудга кслади. Болалар ёпиштириш, бўяш, қирқиш, арралаш, мих қоқишни, тикиш ва шунга ўхшаш оддий меҳнат малака ва кўникмаларини эгаллаб оладилар. Уларда ижодкорлик, топағоплик, зеҳнлилик хислатлари ўсади.

Болаларда меҳнат фаолиятини шакллантириш. Меҳнат фаолияти-ҳар хил мехнат жараёнларидан ташкил топган, ҳар хил меҳнат турларини бирлаштирувчи кенг тушунчадир. Меҳнат жараёни – моҳнат фаолиятининг ўзига хос бир бўлаги бўлиб, унинг таркибида эса меҳнат фаолиятининг ҳамма таркибий қисмлари, мехнатнинг мақсади, материал ва меҳнаг қурол-аслаҳалари, бирон натижани юзага келтириш мақсадига эришиш учун сарф қилинган барча меҳнат ҳаракатлари, меҳиат сабаблари ва меҳнат маҳсули явдол қўзга ташланади.

Меҳнат фаолиятиии эгаллаш-бу бирннчи навбатда меҳнат жараёнини унинг таркибий қисмлари билан биргаликда эгаллаб олишдир. Шунга қараб болаларнинг меҳнат тарбияси вазифалари белгиланади ва улар қуйидагилардан иборатдир:

Болаларнн бўлажак меҳнат фаолияти олдидан мақсад қўйишга ўргатиш.

Меҳнат жараёнини, меҳнат фаолиятини энг оддий режалаштириб олишга ўргатиш.

Уз иш жойини тайёрлаб олишга, меҳнат маданиятига ўргатиш.

Меҳнат малакаси ва кўникмаларини ўргатиш.

Бажарилган меҳнатнинг натижаси, сифати ва аҳамияти, қанча вақтда бажарнлганлигига қараб ўзининг ва бошқалар-нннг ишини тўғри баҳолашга ўргатиш.

Мсҳнат фаолияти сабабларини шакллантириш.

Жамоа мсҳнат фаолиятн вақтида болаларда ижобий муносабатларни шакллантириш.

Мақсад қўйиш. Мақсад қўйиш катталар таклиф этган мақсадни қабул қилишдан бошлаб то ўзи мустақил масад қўядиган бўлгунча ривожланиб боради (ўсимликка сув қуйишдан то уни ўстиргунча). Болаларнинг ўз олдиларига мақсад қўйиб иш бажаришларини ривожлантириш учун қуйидагиларга риоя қилиш зарур:

болалар меҳнат қилишдан кўзланган мақсадни тушуниб стишлари керак (нима учун у ёки бу ишни бажаришларя керак, ундан кўзлангэн натижа нима?) кутилган натижани расм, қурилма ва шунга ўхшашлар тарзида кўрсатмали тасаввур эта билиш; ишнинг мўлжалланган вақтда бажарилиши;

болалар кучи стадиган ишларни қилиши (масалан,кўчат ўтқазиш, ўсимликни суғориш, уларни парвариш қилиш ва шунга ўхшашлар) керак. Бола ўз мсҳнатидан маълум бир натижага эга бўлишпи англаб стган тақдирдагина у меҳнат фаолиятининг мақсадини мустақил белгилайди ва иштиёқ билан меҳнат қилади.

Мехнат малакаларн ва кўникмаларини эгаллаб олиш – мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнат жараёнпнинг мухим таркибнн қисмн ҳисобланади. Агар

бола меҳнат ҳаракатларини билмаса, у ҳеч қачон меҳнат натижасига эриша олмайди. Болалар меҳнат малакалари ва кўникмаларини эгаллаб олганларида меҳнат жараёнини бажондил бажарадилар. Масалан, тикишда ипни ўлчаб кесиб олиш, нинага ўтказиш, учини тугиш, тикнш; ўпинчоқ ясаш учун эгиш, букиш, тахлаш, бурчакларини букнш, қирқнш, тикиш каби меҳнат ҳаракатларини эгаллаб олишлари керак бўлади. Бу иш ҳаракатларини маълум тартиб билан бажариш учун ҳар бир бола ўз меҳнат фаолиятини режалаштириб ола билиши керак.

Меҳнат жараёнини режалаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади: мақсад қўйиш, меҳнат фаолияти учун керакли иш шуролларини тайёрлаб олиш, қайсн ҳаракатларни қайси изчилликда бажариш кераклигини ва ундан кутилган натижани аниқлаб олиш, иш жойннн йиғиштнриб қўйиш.

Лавалига меҳнат фаолиятини режалаштириб олишни болаларга тарбиячи ўргатади: меҳнат мақсадини тушунтиради, кераклн материалларни, меҳнат қуролларини танлайди ва уни ҳар бир бола олдига тайёрлаб беради ва болаларга меҳиат фаолляти жараёнини қандай тартибда бажариш кераклигини тушунтиради.

Ўрта ва катта гуруҳларга борганда бу ҳаракатларни мустақил бажаришга ўргатади. Бунинг учун болаларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилиб боради:

1. Биз нима қиламиз?

2. Бунинг учун нима қилишимиз керак?

3.Ишимиз  учун   нималар – қандай   материалла.р, қандай иш қуроллари керак?

4. Бу материал ва иш қуролларидан фойдаланиш ўнғай бўлиши учун уларни иш ўрнимизда қандай жойлаштиришимиз керак?

5. Ишни нимадан бошлаб, қандай давом эттиришимиз керак? (савол меҳнатнинг оддий ва мураккаблигига, мазмунига қараб бир неча марта такрорланиши мумкин).

6. Ишни қандай тугатамиз?

Меҳнат фаолиятини режалаштириб олишга ўргатиш меҳнатни сифатли бажаришга ва меҳнат маданиятига ўргатади.

Натижа – меҳнат фаолиятининг муҳим таркибий қисми бўлиб, уни болалар онгли равишда англаб етишлари керак.

Натижага эришиш болаларда меҳнат қилиш одатини, меҳнатсеварликни тарбиялайди, меҳнат ҳаракатларини сифатли бажаришга ўргатади.

Меҳнатнинг сабаби, яъни бола нима учун меҳнат қилишини билиши керак. Бу қуйидаги шарт-шароит таъсирида ривожланади:

1. Болалар меҳнатдан келадиган натижани ва унинг ижтимоий моҳиятини билишлари керак.

2. Болалар ясаган буюмлардан боғчада, оилада фойдаланиш керак.

3. Болаларнинг ижтимоий-фойдали меҳнатини амалий жиҳатдан ташкил этиш.

4. Болалар меҳнатининг натижасини, унинг бошқа кишилар учун фойдасини баҳолаш.

Шундай қилиб, меҳнат жараёнининг ундаги таркибий қисмлар билан эгаллаб олиниши мактабгача тарбия ёшидаги бо-лалар меҳнат фаолиятининг бошланиши ҳисобланади.

МТМда меҳнатни ташкил этиш шакллари. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнатининг асосий шакллари қуйидагилардан иборат: ўз-ўзига хизмат қилиш, топшириқни бажариш, якка тартибдаги меҳнат, навбатчилик, қўл меҳнати бўйича машғулотлар, жамоа меҳнати. Уз-ўзига хизмат, топшириқни бажариш,

мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнат фаолиятининг бошланғич шакли ҳисобланади.

Уз-ўзига хизмат қилиш болалар меҳнатининг шакли сифатида ёш гуруҳларида ташкил этилади. У кун тартибидаги уйқу ва сайрдан олдин ва кейинги жараёнлар: овқатланиш, кийиниш ва ечиниш, кийим ва баданни тоза тутиш билан узвий, боғлиқдир. (Бу мавзу «Жисмоиий тарбия» бобида батафсилроқ ёритилган.)

Ёш гуруҳларида топшириқдан фойдаланилади; у якка тартибда ва группавий бўлиши мумкин. Кичкина гуруҳларда болаларга унча мураккаб бўлмаган ва қисқа муддатли топшириқлар берилади: «Уйинчоқни, китобни, стулни олиб кел, ўрнига олиб бориб қўй, тушки овқат учун стол устига қошиқлар-ни қўйиб чиқ». Бундай топшириқларни айрим болалар гуруҳдан ташқари жойларда ҳам бажаришлари мумкин.

Ўрта ва катта гуруҳлардаги болаларга бериладиган топшириқлар анча мураккаб бўлиб, улар энди хонадан ташқарида бажаришга мўлжалланган ва иккинчи бир кишига мурожаат қилиш билан боғланган бўлади, масалан, бошқа гуруҳнинг тарбиячисига, энагага, шифокорга, ҳамширага мурожаат қилиш ва ҳоказо.

Бу гуруҳларда топшириҳлар 2-3 боладан ташкил топган кичик гуруҳлар томонидан бажарилиши мумкин( ўйинчоқларни йиғиштириш, гулларга сув қуйиш, тўкилган баргларни териб, тегишли жойга олиб бориб ташлаш каби).

Мактабга тайёрлов гуруҳида бериладиган топшириқлар яна ҳам мураккаблашади. Бундай топшириқлар энди жавобгарлик ва бошқа кишиларга меҳрибонларча муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш билан боғлиқ бўлиши мумкин: кичкина гуруҳ болаларини сайрга чиқишдан олдин, уйқудан кейин кийинишига ёрдам бериш; уларнинг столини тушлик овқатга тайёрлаб бериш, энагага тоза сочиқларни осишга, тоза чой-шабларни олиб келишга ёрдамлашиш ва ҳоказо.

Топшириқ узоқ вақт бажарилиши мумкин. Масалан, маълум бир гул ёки бир қанча гуллар бир ҳафта давомида парвариш қилиниши ёки бу иш янада узоқроқ чўзилиши мумкин (бирор ўсимликни экиш ва ўстириш).

Тарбиячи болаларнинг топшириқни бажарилишига раҳбарлик қилиш билан ҳам ахлоқий, ҳам меҳнат тарбиясининг муҳим томонларини амалга оширади, меҳнатда қатнашиш истагини, ўртоқларига ғамхўрлик ва эътибор билан қараш руҳини сингдиради, болаларни тенгдошлари ва катталар билан ўзаро хушмуомала бўлишга одатлантиради, топширилган ишда бурч ва жавобгарликни сезиш ҳиссини, натижага эришишда саботлиликни тарбиялайди.

Навбатчдлик- бу жамоа учун мўлжалланган меҳнат фаолиятшшнг шакли бўлиб, у мажбурий тартибда бажарилади. Болаларнинг навбатчилиги иккинчи кичик гуруҳда йил охиридан (ошхонада) бошланади.

Барча болаларнинг меҳнатда доимий иштирок этишларини таъминлаш учун навбатчиликнинг хилма-хил турлари уюштирилади: ошхонада (ҳамма ёш гуруҳларида), машғулотга тайёрланишда (ўрта гуруҳдан бошлаб), ўсимлик ва ҳайвонларни парвариш қилишда (катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида). Иккинчи кичик гуруҳдаги болалар ошхонада навбатчилик қиладилар. Бирданига 4-5 бола навбатчилик қилиши мумкин, ҳар бир бола 1-2 столни безатади. Катта ва тайёрлов гуруҳларида болаларнинг вазифалари кенгаяди. Нонушта ва тушлик овқатга, кеч тушки ва кечки овқатга дастурхон тузатиш, овқатланиб бўлингандан кейин идиш-

товоқни овқат тарқатиладиган столга йиғиштириш, столлар устини тозалаб олиш, энагага чой идишларини ювишда ёрдам бериш шулар жумласидандир. Бу ёшдаги болалар иккитадан навбатчилик қилишади, аммо ҳар бир боланинг иш ҳажмлари кўпаяди.

Машғулотларга тайёргарлик бўйича навбатчилик қилиш ўрта гуруҳда – болалар ошхонада навбатчилик қилишни би-либ олганларидан кейин киритилади. Бу навбатчилар стол ва стулларни, машғулотга керакли материалларни, қўлланмалар-ни машғулотга тайёрлайдилар ва хонани тартибга соладилар.

Катта гуруҳдан бошлаб болалар табиат бурчагида навбатчилик қила бошлайдилар. Навбатчиликнинг бу тури ҳам тарбиявий, ҳам таълимий аҳамиятга эга.

Навбатчиликнинг бу турида ҳам болалар иккитадан тайинланади: бири ўсимликларни парвариш қилса, иккинчиси жониворларга қарайди. Улардан қайси бири бўш қолса иккинчисига ёрдам беради.

Навбатчиликнинг ҳамма тури яхши ташкил этилганда фойдали бўлади. Навбатчиликни бошлашдан олдин «Биз навбатчилик қиламиз» деган мавзуда машғулот ўтказиш мумкин. Масалан, табиат бурчагида навбатчиликни бошлашдан олдин тарбиячи машғулот ўтказиб, болаларни табиат бурчагида нималар борлиги, ўсимлик ва ҳайвонларни қандай парвариш қилиш ҳақида суҳбат ўтказади. Тарбиячи табиат бурчагида яшовчиларни ҳар куни ва тўғри боқиш, ўсимликларни суғориш ва ювиш, қуриган шохча ва баргларини қирқиш кабиларга диққатни жалб этади, иш усулларини тушунтиради.

Тарбиячи болаларни ўсимлик ва ҳайвонларни кузатишга, ўзгаришларни аниқлаб боришга, бурчакдаги ўсимлик ва ҳайвонларга ғамхўрлик билан муносабатда бўлишга, уларда юз берадиган ўзгаришларни кўра билиш ва улар тўғрисида сўзлаб беришга ўргатади. Ёзда навбатчиларга эрталаб гулпушталарни суғориш, гулдаста тузаш, гул солинган гулдонлар сувини алмаштириш топширилади.

Мактабга тайёрлов гуруҳи болалари ҳайвонларга овқат бериш вақтини, миқдорини, овқатни мустақил тайёрлашни, катакларни тозалашни билишлари керак.

Навбатчиларнинг вазифаси ва бажарган ишининг сифати назорат қилиб борилади. Бундай назоратда болаларнинг ўзла-ри қатнашсалар яна ҳам яхши бўлади.

Баъзан навбатчиларнинг иш натижалари болаларнинг уйга кетишлари олдидан муҳокама қилинади. Тарбиячи болаларга: бугун навбатчилар ўз вақтида келдими? Улар ҳамма ишни қилишдими? Нонуштага, тушлик овқатга стол тўғри тузатилди-ми? Навбатчилар ҳамма нарсани вақтида бажариб, ўйнашга ҳам улгурдиларми? Ким яхшироҳ ва чиройлироқ бажарди?- каби саволлар беради ва улар ишини баҳолайди. Навбатчилар ҳар куни алмаштириб турилади, бу ҳар бир боланинг навбатчиликнинг ҳар хил турларида қатнашишига ва турли меҳнат малакаларини эгаллаб олишига имкон яратади.

Навбатчилик ишлари болаларнинг соғлиғига зарар етказ майдигак (суюқ овқатларни, чойни болалар тарқатмайдилар, оғир нарсаларни болалар кўтармайдилар ва ҳоказо) қилиб ташкил этилиши керак. Навбатчилик учун ҳамма керакли жиҳозлар бўлиши лозим, болалар улардан мустақил, эҳтиётлик билан фойдаланишга, ишдан кейин жойига йиғиштириб қўйишга ўргатилади.

Айниқса навбатчиларни гуруҳлашга эътибор бериш жуда муҳимдир: пассив

болаларни фаолрохлари билан, навбатчиликни энди бошлаган болаларни тажрибали болалар билан бирга танинлаш керак. Лекин бунда фаол болаларнинг пассив болалар ишини бажаришларига йўл қўймаслик даркор. Навбатчиларни танлаш ва тайинлаш ҳар хил бўлиши мумкин: болаларнинг хоҳишига қараб столлар бўйича, рўйхат бўйича, секин-аста навбатчилик галини болалар ўзлари эслаб қоладилар ва шу тартиб билан боришини назорат қилиб борадилар.

Навбатчиларнинг борлиги бошқа болалар ҳамма ишдан озод бўлишини билдирмайди, овқатни еб бўлган ҳар бир бола ўзининг идишини столни ўртасига тахлаб қўяди, салфеткани ҳам маълум жойга қўйишади, стул жойига суриб қўйилади. Навбатчилар идишларни махсус тарқатиш столи устига олиб бориб қўйишади, стол устидаги увоқларни махсус чўтка билан идишга йиғиб олишади. Машғулотдан кейин ҳам шу ҳол такрорланади; ҳар бир бола ўзининг қаламини қаламдонга солиб қўяди, ўз мўйқаламларини ювиб, қийқимларни йиғиштириб қўйишади ва ҳ. к. Энг муҳими – болаларда ўзаро меҳр-муҳаббатни тарбиялаш, бир-биридан қўлидан келган ёрдамини аямас-ликка ўргатиш керак. Буларнинг ҳаммасига тарбиячи раҳбарлик қилади.

Болаларнинг меҳнат тарбиясини ташкил этиш шаклларидан яна бири қўл меҳнати бўйича машғулотдир. Билим ва малака биринчи марта ерилаётган бўлса ва у тушунтириш ҳамда барча болаларга яққол, кўргазмали қилиб кўрсатишни талаб этган ҳолларда ана шундай машғулотлар ўтказилади.

Болаларнинг жамоа меҳнати дастлабки жамоачилик асосларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Жамоа меҳнатида биргаликда ҳаракат қилиш, ўзаро ёрдам, шу билан бирга меҳнат тақсимоти ҳам мужассамлашган бўлади. Бунда меҳнат ютуқларидан биргаликда қувонадилар, иш яхши чиқмаса биргаликда қайғурадилар.

Меҳнатда болаларнинг бирлашишлари тарбиявий вазифага қараб ҳар хил шаклда бўлади. «Енма-ён меҳнат»да ҳамма болалар битта ишни бажарадилар, аммо ҳар биттаси ўша умумий ишнинг бир қисмини бажаради (биттаси мўйқаламларни йиғиштиради, бошқаси бўёқларни ва ҳ. к.). Ишнинт бундай ташкил этилиши болаларни меҳнат малакаларига ўргатишда ҳам, уларнинг ишини назорат қилиб туришда ҳам ўнғайлик туғдиради.

«Умумий меҳнат»да ҳар бир бола ўз ишини бажаради, аммо охирида ҳамма қатнашувчилар меҳнати умумлаштирилади (ҳар  бир бола хамирдан узиб олиб печенье ясайди ва у битта идишга солиб пиширишга қўйилади, пишгандан кейин битта идишга солиб болалар меҳмон қилинади). ёки ҳамма болалар туруҳ хонасини йиғиштиришади – ҳар бир бола бирон ишни бажаради, йиғиштириб бўлингач, натижа битта қилиб якунланади («Ҳамма яхши ишлади, шунинг учун гуруҳ хонаси тоза, саранжом-саришта, чиройли бўлиб қолди»).

Биргаликдаги меҳнат қуйидагича ташкил этилиши мумкин: масалан, хонани йиғиштиришда болаларнинг биттаси ўйинчоқларни ювади, иккинчиси артади, учинчиси ўйинчоқ полкасини тозалайди ва унга ўйинчоқларни теради. ёки табиатдаги меҳнатда биттаси тувакларга қум ва тупроқларни солади, иккинчиси уруғ ёки кўчатни ўтқазади, учинчиси жойига олиб бориб қўяди. Буерда болаларнинг иш ҳаракатида ўзаро мутаносиблик бўлиши, яъни ҳар бир бола бир хилда чаққонлик билан ҳаракат қилиши керак, бунинг натижасида маълум меҳнат муносабатлари юзага келади. Бундай вазиятда тарбиячининг болалар ўртасида тўғри муносабат

ўрнатишга қаратилган бевосита раҳбарлиги зарур.

Бундай раҳбарлик, маълум изчилликда амалга оширилади.

1.       Меҳнат малакаларини шакллантириш. а) Меҳнат жараёнида ёки топшириқларни бажаришда болаларни якка ёки кичкина гуруҳларга бўлиб, меҳнат малакаларига ўргатиш.

б)      Болаларда   меҳнат   малакаларини   мустаҳкамлаш,  иш суръатини, сифатини яхшилаш маҳсадида аҳён-аҳёнда зрталаб,сайр вақтларида ёнма-ён меҳнатни ташкил этиб туриш.

в)      Болаларни катталарнинг меҳнат жараёнлари билан таништириб бориш: иш қандай изчилликда бажарилаётгани, уни бажариш тартиби, ишнинг сифати, меҳнат натижасида оддий нарсалардан чиройли буюмларнинг вужудга келиши ва ҳ. к.

г)       Айрим меҳнат малакаларига ўргатиш бўйича машғулотлар ташкил этиш   (китобларни   ямаш, ўйинчоқлар   ясаш ва ҳ. к.).

2.       Болаларнинг умумий меҳнатини ташкил этиш. а) Болаларга катталар меҳнатининг жамоа характерида эканлигини тушунтириш.

б)      Болалар меҳнатини умумий мақсад билан ташкил этиш. Бунда болаларнинг ҳар бирига ким қайси ишни бажариши кераклиги тушунтирилади   (масалан, гуруҳ хонасини йиғиштириш).

в)      Бутун гуруҳ болаларининг  умумий  меҳнатини ташкил этиш. Бу уч на.рсани эътиборга олган ҳолда ташкил этилади:
1) меҳнатни қатнашчилар ўртасида тўғри тақсимлаш; 2) вазифани бажариш жараёни; 3) меҳнат натижасини муҳокама қилиш.

3. Болаларнинг биргаликдаги меҳнатини ташкил этиш.

а) Тарбиячи болаларга бир неча кишилар биргаликда бирон ишни бажараётганлигини, уларнинг иши бир-бирига бевосита боғлиқлигини, улардан ҳар бири умумий ишнинг бирон қисмини бажараётганини, иш қандай изчиллик билан амалга оширилаётганини тушунтиради (бунинг учун тушунтириш, ҳикоя қилиб бериш, болалар бадиий адабиётидан фойдаланади.)

б) Болаларнинг кичкина гуруҳи билан уларнинг биргалик-даги меҳнатини ташкил этиш. Бундай меҳнат эрталаб, сайр пайтларида ташкил этилади.

Болаларнинг меҳнат фаолиятини режалаштирганда тарбиячи уни меҳнат жараёнида амалга ошириладиган тарбиявий вазифаларига кўра белгилайди.

Болалар боғчасида меҳнат тарбиясининг шарт-шароитлари. Болалар боғчасида меҳнат тарбиясининг вазифаси ва мазмунини муваффақиятли амалга ошириш учун керакли шарт-шароитлар яратилиши керак. Болалар меҳнати учун жой ва вақт, гигиеник шарт-шароит яратилмоғи лозим, озодалик, тоза ҳаво керакли даражадаги ёруғлик, меҳнатнинг болалар имкониятига мувофиқ бўлиши, мехнат вақтини болалар ёшига қараб тўғри белгилаш (кичик ёшли болалар учун 10-12 дақиқа, катта гуруҳ болалари учун 15-20 дақиқа), болалар ҳаракатларини алмаштириб туришни ҳам эътиборга олиш керак.

Меҳнат болаларга қувонч бағишлайдиган қилиб режалаш-тирилиши лозим. У маълум изчиллик билан амалга ошириб бо-рилиши керак.

Меҳнат қилишлари учун ҳамма болаларга етарли миқдорда керакли қуроллар, асбоблар бўлиши, улар болаларнинғ ёшига, имкониятига мос келиши, ўзлари мустақил фойдаланадиган қилиб жойлаштирилиши керак. Навбатчилар учун фартуклар, қалпокча, қўлқопча, идиш ювиш учун клёнкадан фартуклар зарур. Овқат

тайёрлаш учун кичикроқ пичоқлар, тарелкалар, ўқловчалар, хамир қориш учун тоғорача, шаклча-лар керак бўлади. Хонани тозалаш учун тоза латта, кичикроқ тоғорача, столдан увоқларни йигиб олиш, полни супуриш учун чўткалар, ахлатни йиғиб олиш учун ҳокандозлар керак. Кир ювиш учун тоғора, челакчалар, кичкина дазмол тахтаси, кийим тозалаш учун чўтка, супурги, тикиш учун тугмачалар солинган қутича, ип, нина, мато парчалари, ўйинчоқларни ясаш ва синганларини, бузилганларини тузатиш учун махсус стол ёки тахтача, болғачалар, михлар, қисқич, яхши рандаланган тахтачалар, картон, ип, арқон, ташландиқ материаллар, гугурт қутилари, конфет, атир қутичалари, ипдан бўшаган ғалтаклар ва ҳ. к. лар зарур. Гуруҳ хонасидаги табиат бурчагида, боғча ҳовлисидаги полизда, гулзорда ишлаш учун белкурак, хаскаш, супурги, кичкина замбилчалар, челакчалар, лейка, саватчалар керак бўлади. Ҳамма жиҳозлар болалар олиб фойдаланишлари учун қулай жойда сақланиши керак. Барча буюм ишлатиб бў-лингандан кейин тозалаб жойига қўйилади.

Болаларга тўғри меҳнат тарбияси беришда катталарнинг бир-бири билан ўзаро дўстона муносабат билан ҳамкорликда ишлашлари ижобий натижа беради. Айниқса тарбиячиниг ибрати, ҳар қандай меҳнатга нисбатан виждонан муносабати, унинг ҳар хил касб эгаларига нисбатан ҳурмат билан қараши катта аҳамиятга эгадир.

Меҳнат таълими жараёнида ва уни ташкил этишнинг ҳамма шаклларида ҳар хил метод ва усуллардан фойдаланиш муҳин аҳамият касб этади, булар қуйидагилардир:

– ҳар бир меҳнат жараёнини   намуна кўрсатиш   орқали тушунтириб бориш;

– бўлажак  меҳнат фаолияти тўғрисида унинг маҳсулини кўрсатиш орқали суҳбат ўтказиш;

– тарбиячининг ҳикояси;

– болаларнинг мустақил ишлашларини машқ қилдириш;

– ўйин-машқлар ва дидактик ўйинлар.

Бутун меҳнат жараёнини ва унинг айрим қисмларини кўр-сатиш, тушунтириш, эслатиш, назорат қилиш, ўз-ўзини назорат қилиш, бажарилган ишни баҳолаш айниқса зарурдир.

Меҳнат малакаларига ўргатишда кўрсатма бериш усули муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳамма ўргатиш усуллари ва методларидан унумли фойдаланиш болаларнинг меҳнат тарбиясида самарали натижа беради.

Болаларга тўғри меҳнат тарбияси бериш учун боғча билан оила ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари зарур. Мажлислар, адабий-педагогик кечалар, савол-жавоб кечалари, меҳнат тарбиясининг ҳар хил масалалари бўйича ота-оналар конференциялари, кўргазмалар, стендлар ташкил этилади. Ота-она-
лар учун эслатмалар чиқарилади. Илғор тажрибаларни ўрганиб, умумлаштириб борилади.         Меҳнат тарбияси масалалари боғчанинг йиллик режасида акс эттирилади ва тарбиячиларга меҳнат тарбиясини тўғри режалаштириш ва амалга оширилишда ёрдам беради.

Болалар боғчасида меҳнат тарбиясини тўғри ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш ёш авлодни ҳар томонлама тарбиялаш вазифаларини амалга оширишга ёрдам беради.