Боғча ва мактаб ўртасидаги алоқа икки йўналишда олиб борилади:

1 Болалар боғчаси билан мактабнинг педагоглар жамоаси ўртасидаги алоқа.

2 Боғча болалари ва бошланғич  синф ўқувчиларини бир-бирларига яқинлаштириш.

Тарбиячилар бошланғич синфда олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишнинг мазмуни, ўзига хос томонлари билан танишадилар, натижада боғчада болани мактаб талаби даражасида тайёрлаш истиқболлари белгилаб олинади.

Мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари катта ва тайёрлов гуруҳларида олиб бориладиган ишлар мазмуни билан танишиб борадилар ва мактабда таълим беришда болалар эгаллаган билим, малака ва кўникмаларга асосланадилар.

Болалар боғчаси билан мактаб педагогларининг ўзаро алоқа ўрнатишларидан кўзланган асосий мақсад болйларни замон талабига жавоб берадиган даражада мактаб таълимига тайёрлаш учун ўқув тарбиявий ишлар бўйича мактаб билан боғча ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш, болаларнинг мактабда муваффақиятли ўқиб кетишлари учун болалар боғчаси ва мактабда олиб борилаётган таълим-тарбиявий ишларни чуқур таҳлил қилиб, бу соҳада юқори натижаларга эришишдир.

Болалар боғчаси билан мактаб ўртасидаги алоқанинг мазмуни ва шакллари юқоридаги вазифаларга қараб белгиланади.

Болалар боғчаси билан мактаб педагогик ташвиқот, методик ва амалий масалалар юзасидан бир-бири билан алоқа боғлайди. Педагогик ташвиқот ишлари болалар боғчаси мактабга тайёрлов гуруҳи тарбиячисининг ва биринчи синф ўқитувчисини боғчанинг мактабга тайёрлов гуруҳида ва биринчи синфда олиб бериладиган таълим-тарбиявий ишлар вазифаси билан таништиришни, мактабга тайёрлов гуруҳи ва 1 синф дастури мазмунини, тайёрлов гуруҳи болалари ва мактабдаги 1 синф ўқувчиларининг ўзига хос хусусиятларини  ўрганишни тақозо этади. Мана шундай усулда иш олиб борилганда ўқитувчи ва гарбиячилар мактабни 1 синф ва боғчани тайёрлов гуруҳидаги болаларга хос бўлган ёш хусусиятларини, уларнинг руҳий табиатини, ақлий ва ижтимоий ривожланишларини тушуниб, уларни мактабга тайёрлов масалаларини яхшироқ англаб олишларида ёрдам беради.

Бу мақсадни амалга оширишда боғча билан мактаб ўртасида қуйидагича конкрет алоқа шакллари ўрнатилади: ўқитувчи ва тарбиячилар болаларни мактабга тайёрлаш ва узвийлик масалалари бўйича, болаларни мактабга тайёрлаш масаласи бўйича биргаликда ўтказиладиган  тадбирларнинг  мослигини муҳокама қилиш учун семинар, педагогик кенгашларда қатнашиш, шунингдек болаларнинг ёш хусусиятларини, уларнинг боғчадан мактабга ўтишларидаги руҳий қийинчиликлар, мактаб шароитига  қийналмай  мослашишларига  ёрдам  берувчи омиллар бўйича тарбиячи ва ўқитувчилар   томонидан тайёрланган лекциялар орқали тажриба алмашув ва бошқалар киради.

Болалар боғчаси билан мактаб ўртасидаги узвий алоқанииг педагогик вазифаси боғчанинг тайёрлов гуруҳида ва мактабнинг 1 синфида олиб бориладган таълим-тарбиявий ишларни амалга оширишдаги фаолият шакллари ва усуллари билан ўзаро танишишни тақозо этади.

Бу масалада боғчанинг тайёрлов гуруҳи тарбиячилари мактабнинг 1 синфида олиб борилаётган дарсларни кузатадилар ва дарс, машғулотлардан кейин биргаликда йиғилишиб уни муҳокама қиладилар, айрим методикалар бўйича семинар-прак-тикумларда қатнашадилар: илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича ёки 1 синфда болаларга билим бериш бўйича педагогик кенгашларни ўтказадилар. Юқорида келтирилган ҳамма иш шакллари ва мазмунини амалга оширишдан асосий мақсад илгари сурилаётган масалани ҳар томонлама таҳлил қилиш, уни ҳал этишда учрайдиган камчиликларни аниқлаш, болалар боғчаси ва мактабда олиб бсриладиган  таълим-тарбия ишларини янада  такомиллаштириш бўйича аниқ тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдир.

Болалар боғчаси билан мактаб ўртасидаги алоқанинг амалий вазифаси, шундан иборатки, бир томондан, ўқитувчи боғчанинг тайёрлов гуруҳига бориб ўзининг бўлажак ўқувчилари билан танишиб боради, иккинчи томондан тайёрлов гуруҳи тарбиячилари ўзларининг собиқ тарбияланувчилари биринчи синфда қандай ўқиётганини ўрганиб борвдилар. Болаларни мактабга кузатишда ҳар бир болага аник тавсифнома берилади.

Бу тавсифиомада тарбиячи ҳар бир боланинг ривожланишидаги ўзига хос хусусиятларни очиб беради, бу ўқитувчига бола билан муносабатда бўлганда педагогик нуқтаи назардан тўғри ёндашишда ёрдам беради. Тарбиячи ҳам ўз навбатида 1 синфга борган болалари билан изчил равишда алоқа боғлаб борадн, дарсларда бевоскта қатнашиб қандай ўқиётганлари, хулқи, ўкишдаги муваффақиятсизликлари сабабини ўқитувчидан сў-раш орқали ҳам аниқлаб боради. Булар ҳаммаси тарбиячини болалар билан олиб борган таълим-тарбиявий ишидаги ютуқ ва камчиликларни билиб олишга имкон яратади.

Тарбиячи ва ўқитувчилар илғор тажрибаларни тарқатиш, ташвикот, тарғибот қилиш мақсадида шаҳар, район конференцияларида қатнашиб фикр алмашадилар.

Болалар боғчаси билан мактаб ўртасидаги узвий алоқа самарали бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиш лозим. Боғча билан мактаб ўртасидаги алоқа изчил амалга ошириб борилиши, у узоқ муддатга мўлжалланган бўлиши, амалга ошириладиган ишлар, ҳал этиладиган масалалар релсали тусда бўлиши зарур.

Ҳамкорлик асосинн биргаликда ишлаш бўйича тузилган истиқбол режаси ташкил этиб, унда ўзаро алоқанинг бош вазифаси, мазмуни, иш шакллари, вақти, бажариш учун жавобгар шахслар кўрсатилиши лозим.

Мактаб билан боғча йил давомида мана шундай алоқа ўрнатиб бориши натижасида таълим-тарбиявий ишлар яхши натижа беради.

Болаларни мактаб ўқувчиларяга яқинлаштириш шакллари ҳам хилма-хил: мактабга экскурсия уюштириш, мактаб музейига, синф хонасига, кутубхона, устахонага бориш, биргаликдаги машғулотлар, байрам эрталиклари, мусиқий-бадиий кечалар ўтказиш, расмлар ҳамда лой ва пластилиндан ясалган ўйинчоқлар кўргазмасини ташкил этиш ва бошқалардир.

Режалар аниқ, мазмунли бўлса ва оғишмай амалга ошириб борилса, биргаликдаги ишлар  бўйича исталган натижаларга, муваффақиятларга эришиш мумкин. Бу эса болаларни мактаб таълимига тайёрлашда, уларнинг мактабда қийналмай ўқиб кетишларида яхши самаралар беради.