Болаларни мактаб таълимига тайёрлаш боғчанинг биринчи кнчик гуруҳидан бошланади. Болаларнинг 6 ёшдан мактабга бориши муносабати билан уларни мактабга тайёрлаш ишига ўрта ва катта гуруҳларда алоҳида эътибор берилади.Мактабга тайёрлов гуруҳида болаларнинг кун тартибини аниқ, тўғри ва мустақил бажаришларига талаб ортади. Машғулотларнинг самарали ташкил этилишига, кундузги уйқу ва сайрнинг етарли даражада яхши йўлга қўйилишига катта эътибор бериш керак. Бу сифатлар боланинг мактабда муваффақиятли ўқишига замин яратади.

Тайёрлов гуруҳига келганда боланинг ҳар хил фаолиятларда: ўз-ўзига хизмат қилишда, навбатчиликда, табиат қўйнидаги меҳнатида мустақиллик намоён бўла бошлайди. Боладаги мустақиллик ва ташкилотчилик қобилияти тарбиячининг бевосита раҳбарлигида уларнинг ҳамма  фаолиятларида шакллантирилиб борилади.

Жисмоний тарбия дастурини бажариш умумий вазифаларни амалга ошириш билан бир қаторда, болаларда эрталабки бадантарбия ва жисмоний машғулотларни бажонидил бажариш, ўз ҳаракатларини такомиллаштиришга хоҳиш тарбияланади. Шунинг учун боланинг жисмоний, ақлий фаоллигини ва нш қобилиятини ўстирувчи ҳаракат фаоллигини ривожлантириш керак.

Бу гуруҳдағи болаларни жисмоний машқларнинг спорт турига (сузиш ва шунга ўхшашларга) жалб қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Болаларнинг асосий ҳаракатини ўстирувчи, жамоачиликни, жавобгарлик ҳис этишни, чидамлиликни, мустақилликни, уюшқоқликни тарбияловчи ҳаракатли ўйинлар кун тартибида катта ўрин эгаллайди. Ҳаракатли ўйинларни бошқа машқлар билан алмаштириб бориш ҳамма ҳаракатларни ривожлантиришнинг асосий шартидир.

Тўғри ташкил этилган сайр болаларнинг жисмоний ривожланишида муҳим ўрин тутади.

Тарбиячи болаларнинг   нормал ухлаши ва овқатланишини таъминлаш бўйича ғамхўрлик қилиб боради.

Таълимнинг тарбияловчи ва ривожлантирувчи хусусияти ҳозиргн замон таълимига хос принципдир. Бу болалардаги билимга қизиқиш ва билиш жараёнларини ривожлантиради. Бунинг учун болаларга бериладиган билим, малака, кўникмалар маълум изчиллик билан такомиллаштириб борилади. Натижада болалар катталарнинг кўрсатмаси ва намунаси бўйича иш-ҳаракатларни бажаришга, олдин эгаллаган билимларини янги

фаолиятда қўллашга, ўзининг ҳулқи, иши, ҳатти-харакатини назорат қилиш ва тўғри баҳолашга ўрганиб борадилар.

Болаларда топшириққа онгли муносабат шаклланади. Тарбиячининг тушунтириш ва кўрсатмаларини диққат билан тинглаш, ўз ишида яхши натижага эришишга интилиши, маълум тезлик ва изчилликда диққат билан ишлаш малакаси шакллакади, иш қобилияти ортади.

Тарбиячи машғулот пайтида ҳар бир боланинг диққати, тафаккури, хотираси, билим ва малака даражасидаги ўзига хос хусусиятларни эътиборга олади.

Таълим жараёнига алоҳида ёндашиш ақлий вазифаларни, уларни бажариш усулларини мураккаблаштириб боришни секин-аста амалга оширишни тақозо этади. Масалан, бола бирор нарсани ўзича ҳикоя қилиб бера олмаса, тарбиячи унга мавзуга доир режа беради, кейинчалик ишни мустақил бажаришни топширади. Алоҳида ёндашиш орқали тортинчоқ, суст болалар фаоллаштириб борилади, материални яхши ўзлашти-радиган болаларга топшириқ мураккаблаштирилади.

Мактабга тайёрлов гуруҳида кўлланиладиган методларнинг ўзига хос томони бор. Кўргазмали методлар бу ерда фақат ҳаракат усулида ишлатилмай, шу билан бирпа болаларнинг фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш учун ҳам қўлланилади. Масалан, манзарали расм чизиш машғулотида намунани кўрсатишдан машғулотнинг бошида хотирани, хаёл образини жонлантириш учун фойдаланилади, машғулотнинг охирида эса ўзининг бажарган ишини, расмни тўғри бажарганини текшириш учун намуна билан таққослаб кўриш мақсадида фойдаланилади.

Билимларни болалар пухта ўзлаштириб олишлари, таълим жараёнини фаоллаштириш мақсадида амалий ва ўйин методларини кўргазмали метод билан тўғри қўшиб олиб боришда оғзаки метод катта аҳамиятга эга. Ўйин методлари, айниқса дидактик ўйинлар методи ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди. Чунки таълим ўйинлар, айниқса дидактик ўйинлар орқали олиб борилганда болалар ўқув вазифасини яхшироқ англаб оладилар, бу улардаги ихтиёрий диққатни оширади, фаолиятини фаоллаштириб, билишга қизиқишини кучайтиради.

Ривожлантирувчи  таълим   принципини   амалга оширишда тарбиячинингболалар фаолиятига раҳбарлиги ва уни тўғри баҳолаб бориши муҳим аҳамиятга эга. Чунки бунда фақат ишнинг иатижасигина  баҳоланмай, балки бу ишни бажаришда болаларнинг ақлий фаолияти,   мустақиллиги, иштиёқ билан, жондилдан ҳаракат қилганликлари   ҳам   эътиборга    олинади. Тарбиячининг болалар ишини баҳолашга педагогик назокат билан  ёндашиши  натижасида  улар ўзларининг ютуқ ва камчиликларини тушуниб оладилар ва келгусида яхшироқ натижаларга эришиш учун ҳаракат қиладилар.

Бажарилган ишни болалар  билан  биргаликда  таҳлил қилиш: солиштириш, таққослаш, назорат қилиб бориш ўқув фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган малакаларни шакллантиради. Тарбиячи болаларни бажарилган ишларни таҳлил қилишга ўргатар экан, аввало ўзи намуна беради, кейин режа тузиб беради ва шундан кейин болалар ўзлари ва ўртоқларининг ишини мустақил таҳлил қилиб, уни баҳолайдиган бўлиб қоладилар. Болалардаги ўз-ўзини текшириш малакасини тарбиялаш учун тарбиячи болаларга ўртоғи ишни қандай бажарганлигини гапириб беришни таклиф этади ва йўл-йўлакай «Сен унинг ишни қандай бажарганини қаердан билиб олдинг?», «Нима учун шундай деб ўйлайсан?» каби саволларни бериб бораради.

Мактабга тайёрлов гуруҳида болаларнинг машғулотда уюшқоқлик билан шуғулланишларига талаб ортади. Болаларнинг иш жойини тайёрлаб олиш, керакли материалларни тўғри жойлаштириш, ишни маълум кетма-кетлик билан бажариш каби малакаларни эгаллаб олишлари ақлий меҳнат малакасини шакллантиради. Шунинг учун болаларни бўлажак фаолият учун зарур бўладиган ана   шу ишларга ўргатиб борилади.

Болаларни машғулотлардаги ҳулқига ҳам талаб ортади. Тўғри ўтириш, ўзини батартиб тутиш диққат билан қулоқ солиш, бошқаларнинг гапини бўлмаслик, ўртоқларининг жавобини тўлдириш ва бошқалар шулар жумласига киради.

Бу ёшдаги болаларга аҳлоқий ва меҳнат тарбияси бериш дастури мураккаблашади; ўз тенгдошлари ва катталар билан муносабати шакллантирилади, инсоний хисларни тарбиялаш кучайтирилади. Хулқ нормалари қоидаларини эгаллаб олишларига, кундалик ҳаётда учраб турадиган одоб, аҳлоқ доирасидаги вазифаларни ҳал қилишига эътибор берилади.

Болаларни мактаб ва ўқувчилар ҳаёти билан таништириш. Бошланғич синф ўқувчиси ва боғчанинг тайёрлов гуруҳи тарбиячиси тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб билан таништириш бўйича экскурсия уюштирадилар. Бундай экскурсиялар йил давомнда 3 марта ўтказилиши мумкин. Экскурсия пайтида катта ва тайёрлов гуруҳи болалари мактаб ўқувчилари билан танишадилар, улар боғча болаларига ўзларининг мактабдаги ўқишлари, ишлари тўғрисида гапириб берадилар; ўқувчилар хонасини қандай безаганликлари, табиат бурчагидаги ўсимлик ва ҳайвонларни қандай парвариш қилаётганликлари, устахонада қандай ишларни бажараётганликларини кўрсатадилар.

Иш шакли қуйидагича бўлиши мумкин:

-синфда   «Расмга   қараб   сўзлаб   бериш» мавзусидаги дарс – машғулотни бирга ўтказиш.  Спорт майдончасида ёки спорт залида мактабдаги жисмоний тарбия машғулотини бирга бажариш;

-биринчи синф ўқувчилари ва тайёрлов гуруҳи болалари ишлаган   расмларнинг   биргаликдаги     кўргазмасини  ташкил этиш;

– мактаб устахонасида ўқувчиларнинг меҳнат машғулотини кузатиш. Уқувчилар ўзлари тайёрлаган ўйинчоқларни боғча болаларига совға қилишади;

– мактабда ўқиётган болалар ўз боғчасига келишади;

– «Миктаб» ўйинини ташкил этиш.

Болалар боғчаси тарбиячиси ва бошланғич синф ўқувчиси фаолиятида изчиллик яққол намоён бўлади. Бири болаларни тарбиялаш ва таълим беришни бошлайди, иккинчиси давом эттиради. Мактаб билан боғча ўртасидаги алоқа мустаҳкам бўлгандагина бола тарбиясидан кўзланган мақсадга эришиш мумкин.