Эстетик тарбиянинг вазифалари тарбиянинг умумий мақсадларидан келиб чикиб, болаларнииг ёш имкониятларига қарзб белгиланади. Эстетик тарбия слдида қуйидаги вазифалар ту-ради:1. Болаларни ҳаётдаги, воқеликдаги гўзалликни тушунишга, севишга, табиатда ва турмушда, яратувчилик меҳнатида, ижтимоий ҳаётда, кишилар хатти-ҳаракатида болаларга тушу-нарли бўлган гўзалликларни кўра билишга ўргатиш. Уларда эстетик ҳис, эстетик дид, эстетик муносабатни тарбиялаш, кучлари етганича ҳаётда гўзаллик яратишда фаол иштирок этиш истагини тарбиялаш.

2. Болаларни бадиий ижоднинг турли жанрларида (бадиий асар, мусиқа, қўшиқ, расм ва бошқалар) яратилган санъат асарларини кўриш, тушуниш ва севишга ўргатиш орқали уларда эстетик онг қирраларини шакллантириш; чиройлини хунукдан, ғамгинликни хурсандчиликдан фарқлай олиш; рангларни, шакл, товушларни бир-биридан ажрата олиш каби сенсор эталонлар билан таништириш.

3. Болани санъатнинг турли соҳалари: ашула, ўйин, шеър ўқиш, қайта ҳикоя қилиш, ижодий фаолият (ижодий ўйин, ҳикоя қилиб, расм чизиш, бирор нарса ясаш ёки қуриш) ка-биларда янада фаолроқ ҳаракат қилиш ва ўзини кўрсата билишга ўргатиш. Булар орқали болаларда бадиий ижодин қобилиятни, хаёлни ўстириш, фазовий ва ранг муносабатларини, мўлжалга олиш, кўриш хотираси, қўлларни чаққон ҳаракат қилдира олиш малакаси, жўшқнн кайфиятни кўрсатувчи ҳиссий сезгирликни ривожлантириш ва ҳ. к.

Юқорида кўрсатилган вазифалар асосида мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ҳар бир ёш гуруҳларида эстетик тарбия беришнинг мазмуни ва методлари ишлаб чиқилади.

Эстетик тарбиянинг мазмуни боланинг эстетик фаолияти орқали амалга ошириладиган билим, малака ва кўникмаларни, эстетик ҳиссиёт, қизиқиш, эстетик эҳтиёж, эстетик дид ва мулоҳазаларни тарбиялашни ўз ичига олади.

Булар қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

– ўйин, меҳнат жараёнида, маиший фаолиятда ижтимоий ва табиат воқеалари билан таништириш орқали теварак-атрофдаги борлиққа нисбатан эстетик муносабатни тарбиялаш;

– санъат асарлари (бадиий тарбия) воситасида эстетик тарбия бериш.

Педагогика фанида болаларни чизишга, лой ва пластилиндан нарсалар ясашга, ашула айтишга ва шунга ўхшашларга ўргатиш методикаси мукаммал ишлаб чиқилган.

Бола ижодининг мазмунига таъсир этадиган асосий восита, болани ҳаяжонлантирадиган, унинг хаёл ва ҳисларига таъсир этувчи нарса теварак-атрофдаги ёрқин, жонли таассуротлардир.

Бадиий фаолиятнинг   ҳамма турларида ҳам ижодий крбилиятларни ривожлантириш эстетик идрок ва ҳисларни ривож-лантириш билан боғлиқ ҳолда олиб борилади. Агар бола қишки табиатнинг гўзаллигини ҳис эта олса, у албатта шу гўзалликни расмда, ҳикоясида акс эттиради. Агар бола бадиий адабиётлардаги образларни идрок эта олса, ундаги қаҳрамонлар бола тушунчаснга яқин бўлса, бундай китоблар болалар ўйини учун, расм чизнш ва лойдан нарсалар ясаш учун битмас-туганмас манба бўлиб хизмат қилади. Агар болалар тилнинг гўзаллигини, шеърнинг ритмини, оҳангдорлигини ҳис эта олсалар, ўзлари ҳам кичкина шеърлар тўқиб, қофиялар танлашга уринадилар.

Болалардаги фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун бадиий қобилиятнинг ҳамма турларида ҳам хаёлнинг маълум мақсадга йўналтирилган бўлиши таъминланади. Болаларни ижодий максад қўйишга ўргатилади.

Болаларнинг мустақил ижодий фаолиятлари  байрамларда, кўнгил очиш   кечаларида, экскурсия ва сайлларда, ҳар хил ўйинларда  амалга оширилади. Болалар ўзларининг бадиий, ижодий маҳоратларини, қобилиятларини бемалол, эркин намойиш қилишлари учун тарбиячи керакли шарт-шароитни яратиб бериши зарур. Болаларнинг бу хилдаги мустақил фаолиятларига раҳбарлик қилишда тарбиячи якка тартибда ёндашиши лозим. Шу орқали у болаларнинг ўзига хос қобилият ва имкониятларини ўрганади. Болалар орасида қуришга, ашула айтишга, расм чизишга, мусиқага ҳавас жуда эрта уйғонади. Аммо бу ҳали боланинг келажакда қандай мутахассис бўлишини аниқлаш ҳуқуқини бермайди. Лекин тарбиячилар ва ота-оналар болаларнинг қизиқишларига диққат-эътибор билан қарашлари лозим. Улар болани диққат билан кузатаётиб, унда мусиқа, расм, қуриш-ясаш ва бошқа соҳалардаги истеъдоднинг илк куртакларини кўришлари мумкин. Боладаш қобилиятларнинг шаклланиши катталарнинг мана шу куртакларни авайлаб ўстиришларига, уларга тўғри раҳбарлик қилишларига боғлиқ.