Мен кириб келаётган 2010 йилга юртимизда “Баркамол авлод йилидеб ном беришни таклиф этмокчиман

Янги йилга айнан шундай ном беришнинг сабабларини исботлаб бериш, ўйлаймаки, қийин эмас.

Аввало, биз, яъни халқимиз ва давлатимиз, ҳар қайси инсон ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб кўйган бўлмай-лик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олижаноб ҳаракатларимизнинг негизида нима туради?

Бу саволга ҳаммамиз. табиийки, барча эзгу ниятларимизнинг марказида фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси туради, деб жавоб берамиз.

Хақиқатан ҳам, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни шунда эмасми?

Айнан мана шундай ҳар томонлама етук авлодгина бугун ҳаёт олдимизга қўяётган ўта мураккаб, оғир синов ва қийинчиликларни енгиш, биз кўзлаган юксак марраларни эгаллашнинг энг асосий шарти эканини ҳаммамиз яхши ту-шунамиз, албатта.

Келинглар. шу масала устида атрофлича бир фикр юритиб кўрайлик.

Агар биз ўз вақтида узоқни кўзлаб, эртага ҳаётга кириб келаётган ёшларимизнинг чуқур билим ва касб-қунар эгаллаши учун замин яратмасак, уларни замон талаб қиладиган мутахассис кадрлар этиб тайёрламасак, бугунги кунда бутун дунёни қамраб олган молиявий-иқтисодий инқироз даврида юртимизда тинчликни сақлаб, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашга, айни шундай оғир шароитда халқимиз ҳаётининг тобора юксалишига эриша олармидик?

Йўқ, албатта.

Ҳаммамизга теран бир хақикат аён бўлиши керак – биз юртимизнинг эртанги ривожи йўлида қандай чуқур ўйланган дастурларни тузмайлик. бу режаларни бажариш учун қандай моддий база ва имкониятларни яратмайлик, бунинг учун қанча кўп сармоя сафарбар этмайлмк. уларнинг барчасини амалга оширадиган, рўёбга чиқарадиган қудратли бир омил борки, у ҳам бўлса, юқори малакали иш кучи ва юртимизнинг эртанги куни, тарақкиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган етук мутахассис ёшларимиз, десак, ўйлайманки, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Шунинг учун ҳам бу ўта муҳим масалани доимо давлатимиз, жамиятимизнинг асосий вазифаси смфатида кўришимиз даркор.

Албатта, ўтган йиллар тажрибасини инобатга олган холда, биз 2010 йилга “Баркамол авлод йили” деб ном беришимиз муносабати билан махсус давлат дастурини тайерлашимиз ва унинг ижросини таъминлашимиз зарур.

Бу дастурни ишлаб чиқишда манфаатдор идоралар. давлат ва нодавлат ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар, тегишли мутахассислар, қисқача айтганда, кенг жамоатчилигимиз жалб қилиниши табиий, албатта.

Мен, шу фурсатдан фойдаланиб, бу дастур ўзига камраб оладиган йўналишлар, амалга оширилиши зарур бўлган асосий чора-тадбирлар қаторида энг муҳим масалалар ва вазифалар ҳакида тўхталиб ўтишни жоиз, деб биламан.

Энг аввало, бу борада мавжуд ҳуқуқий ва юридик базани танқидий кўз билан қараб, уларга бугун замон талаб қиладиган тегишли ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш. керак бўлса, олдимизга қўйган мақсадларга жавоб берадиган янги хукуқий нормаларни ишлаб чиқиш ва Олий Мажлисимиз томонидан қабул қилиш катта аҳамиятга эга.

Табиийки, соғлом авлод деганда, барчамиз, биринчи навбатда, соғлом наслни тушунамиз. Шу борада ўтган йиллар давомида “Соғлом она – соғ-лом бола” ғоясини ўзида мужассам этган дастур асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилди. Хусусан, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган диагнос-тика, скрининг ва перинатал марказлари. янги туғуруҳхоналар барпо этиш, бир сўз билан айтганда, оналар ва болалар саломатлигини ҳимоялаш мақсадида марказда ва жойларда анча ишлар қилинганидан барчамиз хабардормиз.

Бу ишларни эътироф этган ҳолда, турли хил сабаблар туфайли инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган хавф-хатарларнинг олдини олиш, медицина хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, шу соҳага посбон бўлган шифокорларнинг меҳнатини рағбатлантириш бўйича бугун олдимизда янги-янги вазифалар пайдо бўлаётганини ҳам биз ўзимизга яхши тасаввур этамиз.

Ана шундай кенг қамровли вазифаларни ҳисобга олиб, биз 2010 йилда давлат бюджетида соғлиқни сақлаш соҳасидаги харажатларимизни 1 триллион 700 миллиард сўм атрофида белгилаб, яъни, бу йилга нисбатан 30 фоизга кўпайтиришни кўзда тутмокдамиз.

Ўрни келганда айтиш керакки. янги 2010 йилда давлат бюджетининг 50 фоиздан кўпроғи мамлакатимизда фақат таълим-тарбия ва соғлиқни саклаш соҳаларини режлаштиришга йўналтирилади.

Баркамол авлод ҳақида сўз борганда, ўтган йиллар давомида катта куч ва маблағ ҳисобидан таълим соҳасида барпо этилган моддий-техник базадан оқилона ва самарали фойдаланиш ма-саласи қанчалик муҳим экани барчаммзга аён бўлиши керак, деб ўйлайман.

Шулар қаторида давлат таьлим стан-дартларини, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш, олий ва ўрта махсус таълим тизимида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур.

Шунингдек, ўқув жараёнига янги ахборот ва педагогик технологияларни кенг жорий этиш, болаларимизни комил инсонлар этиб тарбиялашда жонбозлик кўрсатадиган ўқитувчи ва домлаларга эътиборимизни янада ошириш, қисқача айтганда, таьлим-тарбия тизимини сифат жиҳатидан бутунлай янги босқичга кўтариш диққатимиз марказида бўлиши даркор.

Такрор айтишга тўғри келади – таь-лим соҳасида замонавий ахборот ва компьютер технологиялари, интернет тизими, рақамли ва кенг форматли телекоммуникаиияларнинг замонавий усулларини ўзлаштириш, бугунги тараққиёт даражасини белгилаб берадиган бундай илғор ютуқлар нафақат мактаб, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртларига, балки ҳар қайси оила хаётига кенг кириб бориши учун замин туғдиришнинг аҳамиятини чуқур англаб олишимиз лозим,

Қабул қилинадиган дастурда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошлаган катта ишларимизни ҳеч сусайтирмасдан давом эттириш, айниқса, болалар спортини янада ривожлантириш, хар қайси шаҳар ва қишлоқда давр талабига жавоб берадиган спорт мажмуалари ва стадионлар бунёд этиш, уларни замонавий спорт анжомлари, юқори малакали спорт устозлари ва мураббийлар билан таъминлаш масалалари кенг ўрин олиши керак.

Айни пайтда касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларини битириб чиқа-‘ ётган ёшларимиз эгаллаётган энг за-монавий билим ва кўникмалзрми амал-да жорий этиши учун уларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соқасига кенг жалб килиш масаласига принципиал ахамият берилиши ва бу вазифа дастурда ўзининг муносиб ўрнини топиши даркор.

Бу борада шуни эътиборга олишимиз керакки. ҳозирги вақда мамлака-/ тимиздаги ижтимоий фаол аҳолининг 7у фоиздан ортиғи айнан кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида банд. Шундай экан, 6у соҳани янада ривожлантирмас-дан туриб, биз ик^исодиётимизнинг келгуси тараққиётини ўзимизга тасаввур қила олмаймиз.

Нега деганда, меҳнат фаолиятининг айнан шу йўналиши бугунги кунда аҳоли-мизнинг катта қисми учун нафақат асо-сий даромад манбаи, балки дунёнинг барча ривожланган давлатларида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам шаклланиб келаётган ўрта синф бўлмиш мулкдорлар синфининг муҳим таркибий қисми, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг таянчи ва суянчи ҳисобланади.

Шундай ўта муҳим омилларни инобатга олган ҳолда, қабул қилинадиган дастурда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси олдида ҳали-бери мавжуд бўлган муаммоларни ечиш, бу йўлдаги тусиқларни бартараф этиш, барча худуд ва минтақаларда, аввало, қишлоқ жойларда бу соҳага ёшларни жалб этиш етарли шароит ва имтиёзлар яратиб бериш масаласи катта ўрин эгаллаши зарурлигини хдммамиз, биринчи навбатда, маҳаллий раҳбарлар яхши англаб олишимиз даркор. олдимизда турган яна бир муҳим масалага диқкатингизни қаратишни лозим деб биламан. Ҳаммамиз яхши тушунамизки, бугунги кунда тараққиёт ҳақида борганда, илм-фаннинг ўрни ва аҳамияти ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ, албатта.

Биз мамлакатимизнинг келажагини кўзда тутган ҳолда, бугунги кунда тараққий топган давлатлар илмий жамолигининг эьтибор марказида турган, энг илғор, истиқболли илмий изланиш ва тадқиқот ишларини юртимизда ривожлантириш мақсадида Фанлар академияси ва олий ўқув юртлари таркибида янги лабораторияларни ташкил этиш, уларнинг ривожланган мамлакатлардаги илм-фан марказлари билан самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатишига эришишимиз керак.

Бу масалани ҳозирги вақтда олдимизда турган долзарб вазифалардан бири сифатида кўришни бугун замоннинг ўзи талаб қилмокда.

Бу йўналишдаги ишларга янги туртки бериш, хорижий давлатлардан замонавий илмий жиҳоз ва ускуналарни олиб келиш, энг иқтидорли, талантли ёшларимизни бу ишга сафарбар қилиш рағбатлантириш мақсадида Фан ва технология-ларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси қошида алоҳида фонд тузиш ва уни етарли даражада валюта маблағлари билан таъминлаш эзгу орзу-ниятларимизга жавоб берадиган бир иш бўлурэди.

Ўйлайманки. бу фикрни мана шу заллда ўтирганлар қўллаб-қувватлайди.

Соғлом ва баркамол авлодни тарбияоашда жамиятимизнинг энг муҳим, мен мен айтган бўлардимки, ҳал килувчи бўғини бўлмиш оилага алоҳида эътибор бериш ва уни ҳар томонлама асраб-авайлаш тадбирларини бўлажак дастурнинг узвий қисми сифатида кўришимиз зарур,

Халқимизда “Қуш ўз уясида кўрганини қилади”, деган ибора бежиз айтилмаган, бунда чуқур маъно-мазмун бор.

Ўғил-қизларимизни эл-юртимизга муносиб фарзанд, эртага Ватанимизнинг хақиқий фуқароси бўладиган инсонлар этиб тарбиялаш, аввало, оила бағрида, оиланинг соғлом иқлими, ота-онанинг бир-бирига меҳри ва ҳурмати шароитида чуқур илдиз отишини, ўйлайманки, ҳаммамиз яхши англаймиз.

Бундан хулоса шуки, соғлом ва мустаҳкам оила, биринчи навбатда, янги қурилаётган ёш оилалар масаласини давлатимиз ва жамиятимиз, маҳаллаларимизнинг доимий эътиборида турадиган устувор вазифа, деб билишимиз даркор.

Маълумки, бугунги кунда фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи биз учун энг долзарб вазифа бўлиб қолмокда.

Айниқса, хозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ёт ва бегона бўлган турли хил хуружлар. ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар тобора кучайиб бораётгани барчамизни янада хушёр ва огоҳ бўлишга даьват этиши табиийдир.

Шу сабабли ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик. аҳлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлардан, “оммавий мадани-ят” ниқоби остидаги таҳдид ва хатарлардан асраш масалалари бир зум ҳам эьтиборимиздан четда қолмаслиги даркор. Бу масалалар дастурда, албатта, ўз ифодасини топиши зарур.

Азиз ва муҳтарам ватандошларим!

Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган XXI аср – интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср.

Кимки бу ҳакиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар.

Буни чуқур англаб олган давлат, бундай хулосани чиқарган, халқаро ҳамжамият ва таракқий топган мамлакатлар қаторига кўтарилиш учун ҳаракат қилаётган жамият, биринчи навбатда, бугун униб-ўсиб келаётган фарзандларининг ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб ҳаётга кириб боришини ўзи учун энг улуғ, керак бўлса, энг муқаддас мақсад, деб билади.

Бугун бизнинг демократик давлат. фуқаролик жамияти, замонавий иқтисодиёт тизимини барпо этиш, дунёда ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш йўлида эришаётган ютуқпаримизни ва барқарор натижаларимизни жаҳон жамоатчилиги тан олаётган экан, бунинг боиси нимада, деган табиий савол туғилади.

Бунинг боиси – аввало. эл-юртимизнинг қандай бой тарих ва маданий-маънавий меросга эга эканида, унинг интеллектуал салоҳияти ва илдизлари нақадар чуқур эканида, халқимизнинг ўз олдига кўйган юксак мақсадларга эришиш йўлида қандай буюк ишларга қодир эканидадир.

Бунинг боиси – биз ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва эзгу мақсад-муддаомиз бўлмиш эркин, озод ва обод ҳаёт бунёд этишда ҳам ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, иншоолло.

Шу юксак минбардан туриб, мана шу муҳташам залда ўтирган сиз, азизларга, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизга яна бир бор чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни, энг эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман.